Ижтимоий тармоқларда аёл фарзандларини ҳақоратлаб, дўппослаётгани акс этган видео тарқалди. Ўша видеодаги ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари изоҳ берди.
Маълум бўлишича, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида аёл эри билан келиша олмаслиги сабабли фарзандларига озор бериб келган. Ушбу ҳодиса акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқатилган. Шундай ҳолат содир бўлавергач аёлнинг эри ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган.
Аниқланишича, аёл 2021 июль ойларидан бошлаб 2 ва 4 ёшли қизларига азоб бериб келган. Таъкидланишича, ҳолат бўйича ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Аёлга процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилаётгани маълум қилинди.