Нукус шаҳрида тирик чақалоқ "морг"га бериб юборилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, шаҳарда ўтган йили 14 февраль куни қиз чақалоқ дунёга келган. Орадан бир кун ўтиб шифокорлар томонидан чақалоқ ўлган деган хулоса берилган ва у “морг”га юборилган. У ерда чақалоқ ёриб кўрилган. Ўша вақтда эса унда тириклик аломатлари аниқланган. Шундай бўлса-да тадқиқот ўтказганлар керакли ишларни қилмаган ва натижада чақалоқ вафот этган. Нашрнинг ёзишича, масъулларда уни асраб қолиш имконияти бўлган.
Ўтган йили 6 апрелда ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 116-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва бир неча шахслар айбланувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинган. 2021 йил 4 декабрда иш судга оширилган. Айни вақтда иш жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди томонидан кўриб чиқилмоқда.