Тошкент вилояти Қибрай шаҳрида иккита автобус пойга ўйнаши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 11 апрель куни 198- ва 199-сонли автобус ҳайдовчилари ўзаро пойга ўйнаган. Натижада 199-сонли автобус ҳайдовчиси Ласетти билан тўқнашган.
Таъкидланишича, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилган ва натижасига кўра иккита ҳайдовчи билан ҳам тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. ЙТҲ зарари айбдор ҳайдовчи томонидан қопланади.