Самарқанд туманида бир гуруҳ шахслар нархи минг доллар бўлган қабр тошини ўғирлади. Бу ҳақда ИИВ Тергов департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, “Талибарзу” қабристонида жойлшган цех эгаси шу йил 23 мартдан 24 мартга ўтар кечаси минг долларлик “гранит габро” тоши ўғирлаб кетилганини айтиб, ИИБга мурожаат қилган. Тезкор тадбир натижасида ушбу тош 27, 20 ва 18 ёшли фуқаролар томонидан ўғирлангани маълум бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.