Қашқадарёда йўл-патруль хизмати ходимларига жароҳат етказилди

Қашқадарёда  йўл-патруль хизмати ходимларига жароҳат етказилди
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига қарашли йўл патруль хизмати инспекторлари Косон тумани «Гувалак» маҳалласи ҳудудида одатдагидек хизмат вазифасини бажараётган эди.

Инспекторалар Жасур Йўлдошев, Иномжон Қораев ва Шаҳзод Чориев томонидан йўлда ҳаракатланаётган автомобиллардан навбатдагиси тўхтатилиб, инспекторлар «Кобальт» ҳайдовчисининг ҳужжатларини кўздан кечиришга чоғланди. Кичик сержант Ж.Йўлдошев автомбиль ҳайдовчисидан ҳужжатларни тақдим қилишни сўрайди. Ўзини Ҳусниддин Тўрақуловман, деб таништирган шахс ҳеч қандай ҳужжатлари йўқлигини айтади.

Инспекторлар ушбу ҳолат юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиради. Шундан сўнг автомашинани вақтинчалик жарима майдончасига олиб борилиши керак эди.

Аммо Х.Тўрақулов ва унинг йўловчилари, яъни турмуш ўртоғи Муҳаббат Жуманазарова, ўғли Шоҳрух Эгамбердиев, қизи Кумуш Эгамбердиева ходимларга фаол қаршилик кўрсатишади.

Ш.Эгамбердиев қўлига пичоқ олиб Косон тумани ички ишлар бошқармаси 11-сонли ички ишлар бошқармасига тегишли “Дамас”, русумли автомашина ойнасини синдириб, баллонларига шикаст етказади. Шундан сўнг йўловчилар автомашинасига ўтириб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Йўловчи йигитнинг қуюшқондан чиқиб кетиб, амалга оширган қўпол ҳаракатлари натижасида кичик сержант Ж.Юлдашев ва сафдор И.Қораевга жароҳат етказилган. Уларга касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилди.

Бундай вазиятда йўловчиларнинг инспектларни қандай сўзлар билан «сийлаши»ни айтмасак ҳам, кундай аён.

Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, кўрилган тезкор чоралар натижасида Ш.Эгамбердиев ушланиб, Х.Тўрақулов, М.Жуманазарова ва К.Эгамбердиева туман прокуратурасига топширилди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Қашқадарёда йўл-патруль хизмати ходимларига жароҳат етказилди