Бухоро шаҳрида чиқинди ташиш машинаси аёл ва унинг 2 ёшли боласини босиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 12 апрель куни соат 11:05ларда чиқинди ташиш машинасини бошқарган эркак Истиқлол маҳалласида чиқиндихонадан чиқишда ЙҲҚнинг 11 ва 77-бандларини бузган. Ҳайдовчи ўша ҳудудда кетаётган аёл ва унинг 2 ёшли боласини босиб кетган. Улар воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266 моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.