Жиззах вилояти Пахтакор туманида Ласетти ва юк автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ҳодиса 12 апрель куни соат 21:30ларда содир бўлган. Ҳайдовчи ҳаёти учун хавфли бўлган жароҳатлар олгани сабабли воқеа жойида жон берган. Яна икки нафар йўловчи эса шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.