Самарқандда фуқаро чироқ ўчавергани учун электр корхонаси раҳбарини пичоқлади

Самарқандда фуқаро чироқ ўчавергани учун электр корхонаси раҳбарини пичоқлади
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида тадбиркор электр корхонаси раҳбарини пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, шу йил 12 апрель куни соат 18:15 ларда Саройқўрғон маҳалласида яшовчи 36 ёшли эркак “Қорадарё” электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг олдига келиб, нима сабабдан унинг корхонасида электр тез-тездан ўчишини сўраган. Шундан сўнг улар ўртасида жанжал юзага келган. Натижада эркак ўзи билан олиб келган пичоқ билан раҳбарнинг бўйин-елка соҳасига бир маротаба зарба берган. Раҳбар шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 105-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тадбиркор ҳибсга олинган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. алишер нурматов 15 апрел 2022 20:29
    Бировнинг жонига касд килиш жиноят,лекин светни нима учун учитавергани хакида хам гапириш керак,манимча.
  2. Doston 15 апрел 2022 11:16
    Pichoqlagan odamga achinayapman,pichoqlanganga emas.
  3. 1504200 15 апрел 2022 09:33
    savol nega chiroqni doimiy ravishda o'chishi uchun hech kim jazolanmaydi? ikkinchi tomonni aybi ko'rib chiqilmaydimi?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Самарқандда фуқаро чироқ ўчавергани учун электр корхонаси раҳбарини пичоқлади