Тошкент шаҳри Бектемир туманида 18 ёшли йигит дўконни ўмарди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 11 апрель куни соат 03:30ларда Бектемир туманидаги “5+ market” дўконига номаълум шахс ниқобда келиб, сотувчидан пул талаб қилган. Сўнгра у сотувчининг оёқ қисмига пичоқ билан ҳужум қилиб,4 млн сўмни олиб кетган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчи топилган. У 18 ёшли, муқаддам судланган А.А. исмли йигит бўлган. Унинг ёнидан қора ниқоб ашёвий далил сифатида олинган. Ҳодиса юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.