Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги хонадонларнинг бирида газ баллони портлади. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, газ баллони чақнаши натижасида она ва унинг қизи 90 фоиз куйиш билан шифохонага ётқизилган. Лекин кўрсатилган муолажаларга қарамай, улар вафот этган. Кейинчалик оила бошлиғи ҳам шунинг натижасида вафот этган.
Нашрнинг ёзишича, «Булунғуртумангаз» ушбу баллон уларга тегишли эмаслигини айтган ва унинг жўмрагига симдан ясама очиш ускуналари ясаб қўйилган бўлгани таъкидланган.
Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзағтилган бўлиб, тергов олиб борилмоқда.