Сурхондарё вилояти Ангор туманида навбатдаги аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 14 апрель куни иккита Нексия-3 автомобиллари иштирокида содир бўлган. Ҳодисага ҳайдовчиларнинг бирининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган. Бунинг натижасида машина қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.
Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида битта Нексия-3да ёнғин содир бўлган ва ҳайдовчи ҳамда унинг ичида бўлган 23 ёшли келин-куёвлар ёниб кетиб, ҳалок бўлган.