Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги маҳаллада ёшлар етакчиси ўзини ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар қилди.
Маълум бўлишича, «Совбоғ» маҳалласида ёшлар етакчиси бўлиб ишлаган 37 ёшли эркак ўзини ўлдирган. У қўшнисининг ҳеч ким яшамайдиган оғилхонасида ўзини осиб қўйган.
Маълум қилинишича, у уч нафар фарзанднинг отаси бўлган. Сўнгги вақтларда спиртли ичимликларни кўп ичиши натижасида руҳиятида ўзгариш бўлган. Шунингдек, қарзини сўраб келувчилар ҳам кўпайиб кетгани айтилмоқда.
Марҳумни таниганлар ва маҳалла аҳли унинг ҳулқи яхши бўлганини, барча тадбирларда фаол иштирок этиб келганини айтган.