Жиззах вилояти Зафаробод туманида иккита Нексия тўқнашди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, машиналарнинг бирида бошқарув йўқотилиши натижасида шу йил 17 апрель куни соат 19:00ларда авария содир бўлган. Оқибатда салонда 4 киши бўлган Нексиялардан бири ёниб кетган. Ўт ўчирувчилар воқеа жойига келиб, уни бартараф этган.
Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлган. Уч нафари шифохонага олиб кетилган. Бу бўйича жиноий иш қўзғатилгани маълум қилинди.