Пойтахтнинг Сергели туманида 17 ёшли мактаб ўқувчиси вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, шу йил 17 апрель куни соат 18:00ларда Сергелидаги интернет клубларидан бирида 18 ва 17 ёшли йигитлар жанжаллашган ва натижада ёши кичиқроғи жароҳат олиб, касалхонага олиб борилган. У олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан ЖКнинг 104 моддаси 3-қисми билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов олиб борилмоқда.