Тошкент вилоятидаги уйда боқилаётган шер 3 ёшли боланинг бошидан тишлаб, судраб кетди

Тошкент вилоятидаги уйда боқилаётган шер 3 ёшли боланинг бошидан тишлаб, судраб кетди
Тошкент вилояти Тошкент туманида хонадонда боқилаётган шер 3 ёшли болага ҳужум қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 7 апрель куни Баҳор маҳалласида содир бўлган. Аёл боласи билан ташқарига чиққанда қўшнисининг уйида боқилаётган шер 3 ёшли боласининг бошидан тишлаб, судраб кетган. Она жон жаҳти билан шерга ташланиб, фарзандини қутқариб қолган. Онанинг сўзларига кўра, боласининг боши шернинг оғзида бўлган ва атрофда бир инсон унинг тепа жағини ушлаган, ўзи эса паст чағини ушлаб, фарзандини қутқариб қолган.

Бола шифохонага олиб борилган ва барча керакли муолажалар қилинган. Айни вақтда Тошкент шаҳридаги 2-сонли болалар жарроҳлик клиник шифохонасида даволанаётган қизалоқнинг ҳаётига хавф соладиган нарсалар ўтиб кетгани айтилмоқда.

Тошкент тумани экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимининг маълумотиг кўра, Африка шери вояга етмаган бола томонидан ҳеч қандай ҳужжатларсиз боқиб келинмоқда. Ҳозирда шер ёввойи ҳайвонларни вақтинча сақлаб туриш марказига олиб келинган ва иш судга оширилган. Унинг қарорига кўра шер ҳайвонот боғига берилиши, ёки эгасига қайтарилиши ёки бўлмаса ўша марказда қолиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Соя 19 апрел 2022 18:48
    Бу Бойваччалар кунглига келганини киладиган Замон булдида. Шу бокаётган Шеринг узингни еб куйса яхши булар эдида. Жамият битта Ярамасдан кутулар эди.
    1. Samandar 6 май 2022 19:41
      Соя,
      Voyaga yetmagan bola qayerdan olipdi
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент вилоятидаги уйда боқилаётган шер 3 ёшли боланинг бошидан тишлаб, судраб кетди