Тошкентдаги 158 сонли мактаб психологи ўқувчи қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда. Бу ҳақда “Не молчи” лойиҳаси хабар қилди.
Маълум бўлишича, психолог мактабдаги 2010-2013 йилларда туғилган қизларга ўз хонасида тегажоғлик қилган. Буни ўша ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам тасдиқлаган. Таъкидланишича, психолог айрим вақтларда ўқувчиларни дарс жараёнида хонасига олиб бориб, уларнинг турли аъзоларига теккан. У шунингдек, ўқувчиларни музейга олиб бораман дея олиб чиқиб кетиб, уларни ўз уйига олиб борган ҳолатлар ҳам кузатилган.
Лойиҳанинг ёзишича ўқувчиларнинг ота-оналари ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилган. Улар томонидан қўшимча қилинишича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган ва псиохолог қўлга олиниб, руҳий касалликлар стационарига ётқизилган. Прокуратура шу ишни ўз назоратига олгани маълум қилинган.