Самарқанд вилояти Иштихон тумани Боғихон маҳалласида йўлларни сув босди, деб хабар беради вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати.
19 апрел куни ушбу маҳаллада кучли ёмғир туфайли сел ва сув тошқинлари содир бўлган.
Туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари вазиятни ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеолавҳалардан билиб, сел сувлари тинч аҳолига ҳеч қандай зиён етказмай ўтганини аниқлаш учун дарҳол воқеа жойига боришди.