Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимини автомашина уриб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Пойтахт ИИББнинг маълумотига кўра, ҳодиса 20 апрель соат 10:40ларда Маҳтумқули ва Махатма Ганди кўчалари кесишмасида содир бўлган. Ходимни А.Т. бошқарувчидаги 01 990 QFA давлат рақамли “Hyundai Sonata” уриб юборган.
Ходим шифохонага олиб борилган. Бу бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.