Тошкент марказида Нексия-3 ҳайдовчиси дрифт қилиб, устунга урилди – видео

Тошкент марказида Нексия-3 ҳайдовчиси дрифт қилиб, устунга урилди – видео
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ҳайдовчиларнинг Тошкент марказида дрифт қилаётгани, шундан сўнг автомашиналардан бири ЙТҲга учрагани акс этган. Мазкур воқеага Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Қайд этилишича, 17 апрел куни соат тахминан 22:30 ларда Истиқлол кўчаси бўйлаб бир нечта автомашиналар хавфли манёврлар амалга ошириб, фавқулодда вазият юзага келган.

“Нексия-3” русумли автомашинани бошқараётган 23 ёшли М.Н. бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги металл устунга бориб урилган. Тўқнашувда ҳайдовчи жабрланмаган, бироқ ИИБга хабар бермай воқеа жойидан қочиб кетган.

Йигитга нисбатан маъмурий баённома тузилди. Қолган транспорт воситаларининг ҳуқуқбузарлик содир этган ҳайдовчиларининг шахси аниқланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкент марказида Нексия-3 ҳайдовчиси дрифт қилиб, устунга урилди – видео