ИИБ матбуот хизмати хабарига коʻра, 20 апрел куни соат тахминан 07:30 ларда Мирзо-Улуғбек тумани Ниёзбек кўчасида “International House Tashkent” академик лицейи рўпарасида BMW русумли автомашинанинг 28 ёшли ҳайдовчиси тезлик чегарасидан ўтиб кетган ва бошқарувни йўқотган.
Натижада автомобил йўл четидаги дарахтга бориб урилган ва ағдарилиб кетган. Ҳайдовчи ва салонда бўлган йўловчи жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари ходимлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.