Жиззах вилоятида келин бўлиб тушганига 3 ой бўлган ёш келинчак ўзини ўлдирди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, келин эри ва онаси томонидан мунтазам таҳқирланиб, калтакланган. Келин ҳатто қайнонаси ва қайнопасидан тиз чкўиб кечирим сўрашга ҳам мажбурланган.
Ушбу иш юзасидан бўлиб ўтган судда келиннинг онаси қизи доим калтакланганини айтиб, оч қолдирилганини ҳам маълум қилган. Келин ушбу азобларга чидай олмай, ҳомиладор бўлишига қарамай, ўзини симга осиб, вафот этган.
Суд қарорига кўра эркак 7 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган.