Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятидан келган аёллар ўртасидаги муштлашув акс этган видео тарқалди. Воқеа Деҳқонобод туманидаги Нурлий келажак маҳалласида содир бўлган.
Жорий йилнинг 12 апрел куни аёллар сув танқислиги туфайли ўзаро жанжаллашган. Қайд этилишича, фуқаролар сув учун навбатни бўлиша олмаган.
Мавжуд маълумотларга кўра, маҳаллада ичимлик суви тақчиллиги кескин кузатилган ва шу сабабли фуқаролар тез-тездан ўзаро жанжаллашиб туради. Ҳозирча туман ҳокимлиги воқеа юзасидан изоҳ бермади.