Пайшанба куни бир киши Халқаро бизнес маркази ойнасидан тушиб кетди, натижада у ҳалокатга учради. Бош прокуратура бу ўз жонига қасд қилиш эканлигини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, соат 11:50 атрофида Юнусобод туманидаги Халқаро бизнес маркази биноси 9-қаватининг чекиш учун очиқ қисмидан 42 ёшли эркак ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда туман прокуратураси ҳодиса юзасидан суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш, иш учун аҳамиятли бўлган излар, далиллар ва бошқа муҳим ашёларнинг йўқолиши ёки зарарланишига йўл қўймаслик мақсадида воқеа жойи қуршаб олингани маълум қилинди.