Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 31-мактабгача таълим ташкилотининг 4 ёшли тарбияланувчиси тушлик вақтида ухлаётган пайтда вафот этди, деб хабар берди Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.
Воқеа 21 апрел куни бола соат 14:00 дан 15:00 гача ухлаб ётган вақтда содир бўлган. Боланинг исми Хушнудбек Лутфуллаев эди. Боғча ҳамширасининг сўзларига кўра, эрталабки қабулда тарбияланувчида касаллик белгилари кузатилмаган.
Болалар, одатдагидек, тушлик вақтида ётишди ва тарбиячи болаларни уйғотишни бошлаганида, бола ўрнидан турмади, табриячи дарҳол тез ёрдам чақирди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, бола уйқусида вафот этгани маълум бўлди, дейилади хабарда.
Ҳозирда мазкур ҳолат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тергов қилинмоқда. Иш МТВ назорати остида.