21 апрел куни Андижон вилоятида Олтинкўл туманидаги 31-сонли боғчада тўрт ёшли бола ҳалок бўлган эди. Бола тушлик пайтида ухлаб қолган.
Мазкур ҳолат Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан назоратга олинди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, боланинг исми Хушнуд Лутфуллаев эди. Болалар боғчасида ишлайдиган ҳамширанинг айтишича, унинг соғлиғида ҳеч қандай муаммо бўлмаган. Ўлим сабаби эса номаълум.