Аввалроқ сайтимизда мактаб ўқувчисини таниб бўлмас даражада дўппослашгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Воқеа 16 апрель соат 13.00 да содир бўлган, дейилади ИИББ ахборотида. 91-сонли мактабнинг 10 синф ўқувчи А. Д. Ш.А.га тан жароҳати етказган. Воқеадан сўнг Ш.А. тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Воқеа юзасидан Яккасарой тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан терговгача текширувлар амалга оиширилмоқда. Суд медицина экспертизаси жорий қилинган ва унинг натижасига А. Д.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, раҳбарият, синф раҳбарлари ва мактабнинг қолган ўқитувчилари билан профилактик суҳбатлар олиб борилган.