Жиззах вилоятида шахс спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда икки танишини пичоқлаб қўйди, деб хабар бермоқда вилоят прокуратураси матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, воқеа 13 апрел куни Фориш туманида содир бўлган. Эркаклар спиртли ичимлик истеъмол қилган, бироз вақт ўтгач, улар ўртасида жанжал келиб чиққан, натижада улардан бири пичоқни чиқариб, спиртли ичимлик ичган ҳамроҳларига пичоқ урган. Жиноятчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.