Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Нексия-3 русумли автомашина пиёдани уриб юборди.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабарига кўра, 2022-йил 22-апрел куни соат 00:50 атрофида Юнусобод туманида Нексия-3 русумли автомашина йўлни кесиб ўтаётган пиёдани (2002-йилда туғилган) уриб юборган.
Тўқнашув натижасида пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлимига сабаб бўлган йўл ҳаракати қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.