22 ёшли йигит қишда Қозоғистон ва Россия ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уриниб, музлаб қолган. Бу ҳақда хорижий нашрларда хабарлар тарқалмоқда.
Йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни унинг рафиқаси - Ксения Норбоева «Актўбе эълонлари» саҳифасида турмуш ўртоғини қидиришда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.