Тармоқларда бир гуруҳ фуқаролар ва ЙПХ ходимлари жанжали акс этган видео тарқалди. ҳуқуқ тартибот органлари ана шу ҳолатга изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 26 апрель куни соат 17:30ларда Чироқчи туманида ЙПХ ходимлари бозор атрофида тирбандлик бўлмаслиги учун тўхташ мумкин бўлмаган жойга қўйилган автомобиллардан овоз кучайтиргич орқали қоида бузмасликни сўраган. Лекин унга жавобан ҳайдовчилар атрофига одамларни тўплаб, ходимларга қаршилик қилган ва уларнинг хизмат кийими, боди камераси ва кўкрак нишонини юлиб олган.
Иш юзасидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ходимларга фаол қаршилик қилган 3 нафар шахс эса ҳибсга олинган.