Бухоро вилоятининг Вобкент туманида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири Телеграмдаги "Подслушано в Бухаре" маълумотига таяниб хабар қилди.
Каналнинг хабар беришича, тумандаги бозорларнинг бирининг томидаги плита қулаб тушган. Хабарда қўшимча қилинишича мазкур бозор 27 кун ичида қуриб битказилган. Бозорнинг том қисми одамларнинг устига қулаган ва икки киши жиддий жароҳатланган. Улар ҳозирда жонлантириш бўлимида эканлиги ва яна икки киши енгил жароҳат олгани айтилмоқда.
Ҳозирча мазкур воқеа юзасидан расмий маълумот берилгани йўқ.