Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган шаршарада сайёҳ селфига тушмоқчи бўлди, бироқ йиқилиб, оёғини синдирди.
Ҳодиса кеча, 2-май куни соат 15:00 атрофида Янги қўрғон қишлоғи яқинида содир бўлган. Сои Мазор шаршараси чўққисига бир йигит кўтарилиб, у ерда суратга тушмоқчи бўлди. Натижада у сирпаниб, баландликдан қулаган.
Яхшиямки, у жиддий жароҳатлардан қутулиб қолди, бироқ йиқилиш натижасида оёғи синиб кетди. Воқеа жойига чимёнлик қутқарувчилар етиб келган. Улар жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, касалхонага олиб кетишган.