Анвар Асамов бошқа ишга ўтгани муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Асамов 2021-йил апрелидан бери вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Ўтган йилларда у инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, шунингдек, Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимларида ишлаб келган.