ЎзЛиДеПда Буюк Британия либерал-демократик партиясининг Ташкилий қўмитаси аъзоси, Бирлашган Қироллик Тадбиркорлар клубининг халқаро ишлар бўйича раиси Кишан Дивани билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув доирасида меҳмонга ЎзЛиДеП фаолияти ва ҳозирги ислоҳотлар босқичида унинг асосий дастурий вазифалари тўғрисида қисқача маълумот берилди. ЎзЛиДеПнинг бугунги кундаги фаолияти Президент Ш.М. Мирзиёевнинг 2021 йилдаги сайловолди дастури асосида амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. К.Дивани Ўзбекистон ва мамлакатимиз раҳбари ҳақида илиқ фикрлар билдирди, хусусан, республикамизнинг либераллаштириш борасидаги муваффақиятлари Президентимиз, унинг шахсий фазилатлари билан боғлиқлигини қайд этди. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси вакиллари ва мазкур мамлакатдаги ўзбек диаспораси вакиллари ўртасидаги дўстона муносабатларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.
К.Дивани икки мамлакат ишбилармон вакиллари ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотлар доирасида муносабатларни ривожлантириш истиқболларини алоҳида таъкидлади.
Учрашув дўстона руҳда бўлиб ўтди.
ЎзЛиДеП матбуот хизмати