Шавкат Мирзиёев 9-май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисини бориб кўрди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Ачабод маҳалласида яшовчи Аппанов Аббос отани бориб кўрди.
Шавкат Мирзиёев фахрийни байрам билан табриклаб, Ватанимиз тинчлиги йўлидаги хизмати ва фидокорона меҳнати учун миннатдорлик билдирди.
Аввалроқ Ўзбекистонда қанча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси қолгани маълум қилинганди.