Самарқанд вилояти ҳокимлигида янги тайинлов бўлиб ўтди. Баҳодир Қодиров ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Бу тайинлов ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Баҳодир Раҳимович Қодиров 1976-йилда Сурхондарё вилояти Музработ туманида туғилган. Янги лавозимга киришгунга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳам худди шундай лавозимда ишлаган.