Аввал хабар берганимиздек, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Жамолиддин Мелибоевнинг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллалар аҳолиси билан сайёр қабуллари давом этмоқда.
“Баҳор”, “Нодирабегим”, “Катта Яланғоч” маҳалла фуқаролари билан бўлиб ўтган навбатдаги депутат қабулида оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган қаровчиси бўлмаган ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган, шунингдек, узоқ муддатдан бери бетоб бўлиб ётган ночор фуқаролар, сурункали касалликка чалинган, дори-дармонга муҳтож оилалар, жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун етарлик маблағи бўлмаган ночор оилалар ўз мурожаатлари билан қатнашди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг барчаси ўрганилиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди.