Бекободга вақтинчалик ҳоким тайинланди. Бу ҳақда шаҳар матбуот хизмати хабар берди.
Ҳокимнинг Иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мирзақулов вақтинчалик ҳоким этиб тайинланди. Тайинлов ҳақида бугун, 14 май куни маълум бўлди.
Шаҳарнинг собиқ ҳокими Зафар Файзуллаев аввалроқ ўз хоҳиши билан лавозимни тарк этган эди. Аввалроқ у ижтимоий тармоқларда аҳоли билан хайрлашганди.