Ангренга вақтинчалик ҳоким тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қарор бугун, 14 май куни қабул қилинди. Жасур Зайниддинов вақтинчалик шаҳар ҳокими этиб тайинланди. Бу лавозимга тайинлангунга қадар у шаҳар ҳокимининг сармоя масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг аввалги ҳокими Нуриддин Абдураҳимов вафот этган эди. Абдураҳимов шу йилнинг январ ойидан буён шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.