«Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар қийноққа солинганми?

«Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар қийноққа солинганми?
Бош прокуратура «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар бўйича ахборот берди, дея хабар қилди EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига таяниб.

2019 йил 18 апрель куни интернет тармоқларида «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар тергов давомида қийноқлар ҳақида хабар беришди» номли мақола эълон қилинган.

Мақолада худдики айбланувчилар У.Суннатов ва У.Хуррамовларга нисбатан жисмоний ва психологик зўравонлик ва қўпол муносабатда бўлингани қайд этилган.

Аввал хабар қилинганидек, Бош прокуратура томонидан Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов олиб борилган ҳамда 13 нафар шахсга мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш, пора олиш, шунингдек, бошқа мансабдорлик ва иқтисодий жиноятларни содир этиш бўйича айб эълон қилинган.

Дастлабки тергов Жиноят-процессуал кодексининг қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилган, айбланувчиларга ва уларнинг яқин қариндошларига нисбатан ҳеч қандай қийноқлар ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўйилмаган.

Айбланувчилар У.Суннатов ва У.Хуррамов уларга қўйилган айбловларни фақат қисман тан олган, бу эса уларга айблов бўйича ўз фикрини эркин ифода этиш имконияти берилгани ва уларга нисбатан жисмоний тазйиқ ўтказилганлик факти мавжуд эмаслигидан далолатдир.

Бундан ташқари, ушбу жиноят иши бўйича аввал эълон қилинган расмий хабарда (https://t.me/uzbprokuratura/427) (11.04.2019) таъкидланганидек, дастлабки тергов ва суд жараёнида барча айбланувчиларнинг соғлиғи Ички ишлар вазирлиги тиббий муассасаларининг доимий тиббий кузатувида ва назорати остида бўлди.

Таъкидлаш жоизки, дастлаб жиноят ишини судда кўриш бошланганида судланувчилар У.Суннатов ва У.Хуррамов судда сўроқ қилиш жараёнида ўз кўрсатмаларида содир этилган жиноятларда айбдорлигини тан олиб, ўз қилмишларига амалда пушаймонлигини билдиришди, аммо кейинчалик улар ўз кўрсатмаларини ўзгартириб, худдики уларга нисбатан қийноқ ва таҳдидлар қўллангани ҳақида хабар беришди.

Қонунчиликка биноан, айбланувчи ва судланувчилар уларга нисбатан эълон қилинган айблов бўйича ҳар қандай позицияни эгаллаш ҳуқуқига эга. Ўз навбатида Бош прокуратура У.Суннатов ва У.Хуррамовнинг тергов давомида уларга нисбатан қийноқлар қўлланганлиги тўғрисидаги важларига жавобан аниқ позициясини билдириб, юқоридаги кўрсатмалар ҳақиқатга мос келмаслигини қатъий таъкидлайди.

Аввал хабар берилганидек, бугунги кунда Р.Қодиров ва бошқаларга нисбатан жиноят иши суд томонидан кўриб чиқилмоқда ва Бош прокуратура жиноят ишида иштирок этиш учун жалб қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилишини кафолатлайди, - дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Қодиров иши» доирасида ҳибсга олинган мансабдор шахслар қийноққа солинганми?