Абдурасул Абдураҳмонов Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
1990 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги - ҳуқуқшунос.
Абдураҳмонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати офицери сифатида ҳарбий хизматни ўтаган. 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича тезкор бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланган эди.