O'zLiDeP фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди

O'zLiDeP фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди
Бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг муҳим масалага бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг лавозимга киришиш маросимидаги нутқи ва Конституция кунига бағишланган байрам табригида конституциявий ислоҳотларни амалга ошириш зарурати борасида илгари сурилган фикрлари, бу борада белгиланган энг устувор йўналишлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Амалдаги Конституция эришган барча ютуқ ва марраларимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори ва энг асосий кафолати бўлиб келди.

Охирги йилларда мамлакатимизда давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этиш, жумладан инсон ҳуқуқларини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, давлат органларини ҳақиқий халқ хизматчилари тизимига айлантириш, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Шу билан бирга, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида илгари сурилаётган кенг кўламли вазифалар, хусусан адолатли ва халқпарвар давлатни барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, қадр-қимматини янада самарали таъминлаш каби улуғвор мақсадлар уларни амалга оширишга зарур ҳуқуқий асосни таъминловчи Конституциявий маконни янада такомиллаштириш эхтиёжини кун тартибига кўймоқда.

Шу сабабли, бугун Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар Бош қомусимиз – Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқишди.

Бу борада фракция аъзолари Конституциянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб, уни бугунги реал воқеликка мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун янада мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш бўйича ўзларининг аниқ позицияларини маълум қилишди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, парламентдаги O'zLiDeP фракцияси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги яна бир етакчи фракция - “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясини такомиллаштириш бўйича илгари сураётган ташаббуслари партияларнинг мақсад ва вазифалари ҳамда сайловолди дастурлари билан ҳамоҳанг эканлигидан келиб чиқиб, ушбу масалани мазкур фракцияларнинг қўшма йиғилишида муҳокамага қўйилиши ташаббусини илгари сурди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Узбекистан 16 май 2022 18:34
    Бош.конунди.узгартириш.халка.фойдами.еки.хукиматгами..
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP фракцияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиқди