Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокими Маҳмудалиев Акмалжон Азимжонович янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун, 17 май куни Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари ўттиз тўртинчи сессияси бўлиб ўтган ва унда ташкилий масала кўрилган.
Унинг якунига кўра Маҳмудалиев Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлигига тасдиқланган.