Қўшма мажлис якунлари бўйича O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов брифинг ўтказди

Қўшма мажлис якунлари бўйича O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов брифинг ўтказди
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси ва “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда мамлакатимиз конституциясига ўзгартиришлар ва янгилиланишларни киритиш борасидаги таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Ушбу бўлиб ўтган йиғилиш натижалари юзасидан Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси раҳбари Актам Хаитов Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг ўтказди.

O'zLiDeP етакчиси ўз нутқида партиянинг дастурида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, ор-номуси, эҳтиёжлари ва манфаатларига қаратилганини алоҳида эътироф этиб ўтди.

- Конституцияни такомиллаштириш масаласи ўтган йилги сайловолди жараёнларида партиямиздан президентликка кўрсатилган номзод ҳамда ишончли вакилларнинг аҳоли билан учрашувларида қарийб барча ҳудудларда сайловчиларимиз томонидан кўтарилган. Хусусан, сайловолди учрашувларида инсон ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, тадбиркорлик кафолатларини янада кучайтириш, фуқаролик жамиятини, маҳалла, оила институтини ривожлантириш, давлатнинг ижтимоий муаммоларни ҳал этишга масъуллигини ошириш, ёшлар, кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлаш, таълим ва илм-фанни янги босқичга кўтариш, экология, она табиатни асраш борасидаги ҳуқуқий нормаларни қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар билдирилган.

Мазкур таклифлар замирида аслида халқимизнинг орзу-истаклари мужассам. Шу боисдан бу таклифларни аслида халқимиз томонидан илгари сурилган таклифлар деб қараш тўғри бўлади.Кўп миллатли мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида Халқимиз ўз эртасини бугунги ислоҳотлар замирида эканлигини аллақачон чуқур англаб етди дейишга тўла асосларимиз бор.

Ушбу масалада O’zLiDePнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасида салмоқли ўринга эга бўлган сиёсий партия фракцияларидан бири бўлмиш “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси билан биргаликда ҳамфикр эканлиги яна бир бор ушбу ўзгаришлар аҳолининг аксарият қисми орзу-интилишларига мос эканлигини яққол кўрсатади.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, йиғилиш қарорига мувофиқ O’zLiDeP фракцияси конституциявий ислоҳотларни бошлаш масаласини Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма мажлисига киритишни якдиллик билан қўллаб-қувватлайди, - дейди А. Хаитов.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тугриси 17 май 2022 20:52
    КПСС Дагиларни гапидан тукиям фарк килмайди .хамманарса халк учун халкни фаровонлиги учун.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қўшма мажлис якунлари бўйича O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов брифинг ўтказди