Қурилиш вазири ўринбосари Бабаев Насрулла Нуруллаевич янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, у Бекобод шаҳрига ҳоким этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шаҳарнинг собиқ ҳокими Зафар Файзуллаев лавозимидан кетгани ҳақида фейсбукда хабар қилган эди.