Ўзбекистон Конституциясини тубдан янгиламасдан, ёки амалдагисини янги таҳририни қабул қилмасдан ўзгартириш киритиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов 26 май куни бўлиб ўтган комиссиянинг биринчи йиғилишида маълум қилди.
Йиғилишда комиссия биринчи тушган таклифлар ҳақида маълумот берди. Комиссия аъзоси, ҳуқуқшунос Мирафзал Мирақуловга кўра, таклифлар асосан халқ давлати қурилиши, экология, таълим, соғлиқни сақлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш масалаларига тегишли.
Маълумот учун, Ўзбекистон Конституциясини такомиллаштириш жараёнида Meningkonstitutsiyam.uz портали, Телеграм боти ва Call-маркази орқали фуқаролардан таклифлар йиғилмоқда. Шунингдек, фуқаролардан маҳаллага мурожаат қилишлари ёки парламент қуйи палатасига почта орқали хат юборишлари тавсия этилди. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ конституциявий комиссиянинг асосий мақсадлари ҳақида гапирган эдик.