Давлат департаменти вакили Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга зарар келтирмаслигига ваъда берди

Давлат департаменти вакили Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга зарар келтирмаслигига ваъда берди
Жорий йил 24 май куни ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов мамлакатга ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашди.
Биз минтақавий хавфсизликни, жумладан, Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар Ўзбекистоннинг ривожланиш режаларига салбий таъсир кўрсатмаслигига қаратилган ҳаракатларимизни муҳокама қилдик, — дейилади АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси хабарида.

ТИВ хабарига кўра, томонлар Ўзбекистон-АҚШ муносабатларининг бугунги ҳолати ва турли соҳалардаги ривожланиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Учрашувда инфратузилма, энергетика, транспорт, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида аниқ натижаларга эришиш мақсадида Ўзбекистон ва АҚШнинг “C5+1” формати доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш мажбурияти тасдиқланди.

24 май куни Бош вазир ўринбосари – Инвеститсиялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан ҳам учрашди.

ИТСВ хабарига кўра, музокаралар чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-Америка ҳамкорлиги кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди. Томонлар икки томонлама ва минтақавий шериклик соҳасидаги ҳамкорликда эришилган сезиларли ютуқларни мамнуният билан қайд этдилар.

Бундан ташқари, Доналд Лу Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Уткир Кенжаев 27 май 2022 14:26
    санкциялар таъсир этмайди деб ишонтирасмиз ҳаммани лекин бозорда маҳаллий 180000 минг сўмлик ун 280000 минг сўм, ёғ 90000 сўм хуллас ҳамма озиқ овқат маҳсулотлари қиммат таъсир этмаган деб ишонтириб юраверамиз Солиқ, Прокуратура, департамент ва бошқа мутассади ташкилотларни булар билан иши йўқми.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Давлат департаменти вакили Россияга қарши санкциялар Ўзбекистонга зарар келтирмаслигига ваъда берди