Тошкент вилояти ҳокими ҳоким ёрдамчисини аёлга кредит беришдан бош тортгани учун танқид қилди. Воқеа Зоир Мирзаевнинг қабули вақтида содир бўлган.
Ташриф 28 май куни бўлиб ўтган. Вилоят аҳолисидан бири кредит олишда ёрдам сўраб, ҳокимга мурожаат қилди. Мирзаев унинг ҳузурида бу иш билан шуғулланган ҳокимнинг ёрдамчисини чақирган. Ҳоким ёрдамчисининг айтишича, бу аёл унинг қўшниси, аммо шунга қарамай, кредит ажратишда лимит йўқ.
“Тўрт кун ичида қўшниларингни унутиб қўйдингми?”, деди Мирзаев ҳоким ёрдамчисига.
Йиғилиш натижасига кўра, фуқаро узоқ кутилган кредитни 3 июнга қадар олиши ҳақида қарор қабул қилинди. Айтиш керакки, у олти ой давомида кредит ололмаган.