Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга бугун, 2 июнь санасида ташриф буюрди.
Уни аэропортда президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди ва ўша ерда икки давлат раҳбарлари қисқа суҳбат ўтказишди.
Ушбу жараёндан сўнг қўшни мамлакат етакчиси Янги Ўзбекистон боғига бориб, гул қўйиш маросимида иштирок этди.