Кеча, 2 июнь санасида Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирокида ОАВ вакиллари учун брифинг ташкил этилди. Маросим Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтди.
Брифингда икки давлат етакчилари ўказилган музокаралар якуни ҳамда имзоланган ҳужжатлар тўғрисида маълумот берди. Таъкидланишича, эндиликда жорий йилнинг 20 июнидан бошлаб Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поездининг қатнови йўлга қўйилади.
Шунингдек, томонлар янги транзит йўлакларини шакллантириш ва замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, ҳаво, темир йўл транспорти ва автобуслар қатновини кўпайтириш, биргаликда агрокластерлар ва замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва учинчи мамлакатлар бозорларига чиқишга келишиб олдилар.